Деразаларингиз энди «ток» ишлаб чиқаради! Келажакда электр токи учун пул тўламаймизми?
Анъанавий кремнийли қуёш панелларидан фарқли ўлароқ, перовскит асосидаги янги панеллар шаффофлик ва юқори самарадорликни бирлаштиради. Улар қуёш нурини ютиб, уни электр энергиясига айлантириш баробарида, ёруғликнинг маълум қисмини ўтказиб юбориш хусусиятига эга.

