
Ўзбекистонда 2026 йил бошида рўйхатга олиш тадбирлари бошланади
Юртимизда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.