Олимлар 17 минг COVID бемори ўлимини гидроксихлорохин билан боғлади. Ўзбекистон ҳам бу доридан кенг фойдаланганди
Олимларнинг фикрича, COVID пандемиясининг бошида беморларга гидроксихлорохин буюрилган ва бу олтита мамлакатда деярли 17 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ушбу дори самарасини қаттиқ ҳимоя қилиб чиққанди.
«Биз коронавирусга чалинган 12 мингга яқин беморни шу дори воситаси билан тузатдик» — Ҳабибулла Оқилов
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтгани хабар қилинганди. Мутахассис Ўзбекистонда 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморлар «Плаквенил» дориси билан даволанганини қайд этди.