Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги можароларни ҳал этишда Шавкат Мирзиёевнинг ўрнини эътироф этди
Қирғизистон Президенти ҳақидаги ҳужжатли фильмда Садир Жапаров қирғиз–тожик чегарасидаги кескин вазият ҳақида тўхталиб, ўзаро муросага келишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳати ва вазмин дипломатик ёндашуви аҳамиятли бўлганини таъкидлади.

