Хивадаги «Қовун сайли» фестивалига бир миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди
2025 йил 8-10 август кунлари Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Бу ёрқин гастрономик ва маданий тадбир мамлакат ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар учун муҳим диққат марказига айланди ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини эътиборини тортди.
Ҳид, таъм ва манзаралар контрасти – Хивадаги «Қовун сайли» қандай ўтмоқда? (фото)
Қовун сайли бўлиб ўтаётган «Арда Хива» мажмуасига кирсангиз, энг аввало димоғингизга қовун ҳиди уради – муаттар, иштаҳани қитиқловчи, ажойиб ҳид. Кейин эса ўрта асрларга ҳос биноларга кўзингиз тушади – ажойиб иморатлар, кичик кўл, анҳор ва қайиқлар.
Хивада «Қовун сайли» ўтказилади
Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида — «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида анъанавий «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади.
Хон саройидаги Қовун сайли – Хивада кўрганларимиз
2011 йилда Жанубий Кореяга борганимда ҳамма нарсага ҳайрат билан қараганим эсимда. Биринчи марта хорижга чиқишим эди, барчаси қизиқарли кўринган. Энг ҳайрон қолдиргани, ҳатто завққа тўлдиргани деб айтишим мумкин – Кёнбоккун саройидаги театрлаштирилган тантанали маросим бўлганди.

