Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Садир Жапаровнинг 2024 йилда қанча ишлаб топгани айтилди  

10/01, 13:40

Қирғизистонда солиқ органлари 2024 йил учун давлат ва муниципал хизматчиларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни эълон қилди. Шундан сўнг мамлакат президенти Садир Жапаровнинг ҳам қанча даромад олгани маълум бўлди.

Ўзбекистон президенти Садир Жапаровни табриклади

06/12, 18:13

Телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Садир Жапаров Қирғизистон хавфсизлик кенгаши раисини ишдан олди

01/12, 20:53

Бақтибек Бекболотов бу лавозимда шу йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётган эди. Унинг истеъфога чиқиш сабаблари эълон қилинмаган.

Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан учрашди

15/11, 17:17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувлар ўтказди.

Садир Жапаров ҳам ҳафта сўнггида Ўзбекистонга келади

14/11, 16:52

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Администрацияси Ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Сагинбек Абдумуталип маълум қилди.

«Энди давлат тўнтаришини тушингизда кўрасиз!» – Жапаров

10/11, 10:54

Қирғизистон президенти Садир Жапаров якшанба куни халққа қилган мурожаатида мамлакатда бундан буён давлат тўнтаришлари бўлмаслигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга жавоб мактуби йўллади

01/11, 10:13

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга унинг Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиши муносабати билан йўллаган табрикномасига жавобан мактуб йўллаб, Қирғизистон томони ушбу тадбирга нуфузли делегациясини юборгани учун миннатдорлик изҳор этди.

Жапаров Шавкат Мирзиёевни табриклади

31/10, 14:25

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров Президент Шавкат Мирзиёевни ЮНЕСКОнинг 43-сессияси Самарқандда муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев халқаро тинчлик мукофотига лауреат деб топилди

10/09, 15:20

Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун Лев Толстой номидаги иккинчи халқаро тинчлик мукофоти лауреатлари деб эълон қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

31/07, 17:10

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликни давом эттириши таъкидланди.

Қирғизистон раҳбари Самарқандга келди

03/04, 14:48

Бугун, 3 апрель куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўртасида учрашув ўтказилди

31/03, 19:11

Бугун бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якунлари, уларнинг асосий натижаси сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани юксак баҳоланди.

Шавкат Мирзиёев «Амирсой»да Садир Жапаров билан учрашди

26/01, 13:03

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Садир Жапаров: «Савобли ишларимизни сиёсий ўйинга айлантирманг»

22/01, 21:37

Қирғизистон президенти давлатнинг Муфтийлик ва диний уламоларидан диний тартиб ўрнатишга ёрдам беришини сўраган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини табриклади

06/12/2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади.

Садир Жапаров беш генерални унвонидан маҳрум қилди

29/10/2024

Тақдим этилган маълумотларга кўра, беш нафар мансабдор шахс: Алмазбек Ўрозалиев, Мирлан Каниметов, Малик Нурдинов, Талантбек Салиев ва Санжарбек Эркинбоев умумий унвонларини йўқотган. Президент матбуот котиби Аскат Алакозов унвонлар уларга ноқонуний равишда берилганини таъкидлади.

Жапаров Акаевнинг асосий хатосини айтди

28/09/2024

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаев раҳбарлик даврида жиддий хатоларга йўл қўйган эди, дейди мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаров.

Икки президент «Хива гиламлари» комбинатида бўлди

19/07/2024

Европанинг етакчи давлатлари технологияси билан жиҳозланган замонавий комбинатда бугунги кунда 750 киши меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

18/07/2024

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар.

Қирғизистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди (фото)

18/07/2024

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

14/06/2024

Яқин келажакда Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Cадир Жапаров акаси олтин ўмаргани ҳақидаги овозага муносабат билдирди

17/05/2024

Қирғизистон президенти Садир Жапаров акаси Собир Жапаров мамлакатдан олтин ёмбилари олиб чиқиб кетгани ҳақидаги айбловга муносабат билдирди. 

Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди

17/03/2024

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 март куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номли марказий жоме масжидга ташриф буюрди.

Садир Жапаров АҚШга кескин жавоб қайтарди: «Сизга мумкин, бизга мумкинмасми?»

13/02/2024

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қирғизистонда қабул қилинаётган «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги мактубига кескин жавоб қайтарди.

Қирғизистонда амалдорларга президент туғилган кунида совға бериш тақиқланди

09/12/2023

Маълумот учун, 6 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 55 ёшга тўлганди.

Шавкат Мирзиёев Жапаров ва Эрдўғон билан учрашди

08/11/2023

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Садир Жапаров пойтахтимизга етиб келди

08/11/2023

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова ҳамроҳлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Жапаров «Кампиробод»дан Фарғонага сув келтириш лойиҳасига муносабат билдирди

27/09/2023

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой ширкати «Кампиробод» сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик сув тортиш лойиҳасини бошламоқчи экани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Садир Жапаров келажакни башорат қилиш қобилияти борлигини маълум қилди

02/09/2023

Қирғизистон президенти Садир Жапаров республиканинг 20-30 йиллик келажагини олдиндан кўра билиш қобилиятига эга эканлигини айтди.

Яна