Президент ёшларни касбга ўқитиш бўйича янги имтиёз ва грантларни эълон қилди
Давлат раҳбарига кўра, энди қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгаллаш истагида бўлган ёшларга фоизсиз ссуда шаклида «касб ваучери» берилади. Ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари шу тизим орқали қоплаб берилади.
Энди 30 ёшдан катталарга ҳам чет тиллари маркази очишда фоизсиз ссуда берилади
Уларга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга фоизсиз ссуда ажратилади. Ссуда миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача этиб белгиланган.
Тадбиркор ёшларга 130 млн сўмгача фоизсиз қарз берилади
Ўқув маркази ташкил этмоқчи бўлган ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси томонидан «Кўмак» лойиҳаси ишга туширилди.
«Work and travel» дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади
Ҳукуматнинг жорий йил 2 майдаги 290-сон ыарори билан 2025 йил 15 майдан «Work and travel» халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.
Тил биладиган ёшларга чекка ҳудудларда ўқув маркази очиш учун 123 млн сўмгача қарз берилади
Жорий йил 26 март куни имзоланган Президентнинг ПФ-61-сон фармонига кўра, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

