Тошкентдаги «Poytaxt parking» монопол ташкилот деб топилди
Рақобат қўмитаси ўрганишлардан сўнг жорий йилнинг 22 декабрь кунидан эътиборан «Streetpark Systems» МЧЖни (Poytaxt parking) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи хизматларни кўрсатиш бўйича устун музокара кучига эга деб эътироф этди.

