
Хакан Фидан: «Россия ва Украина тинчлик музокаралари орқали янги имконият эшигини очмоқда»
Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар Истанбулда бошланар экан, Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан томонларни тинчлик сари чақирди. У ўз чиқишида музокараларнинг қайта бошланганини муҳим тарихий имконият сифатида баҳолади.