Энди автобус кутаётганда ҳам спорт билан шуғулланишингиз мумкин
Одатда жамоат транспортини кутиш қимматли вақтимизни ҳавога совуришдек туюлади. Бироқ, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази бу тушунчани буткул ўзгартиришга қарор қилди. Сергели туманидаги энг гавжум нуқталардан бирида жойлашган автобус бекати негизида пойтахтнинг илк спорт-бекати барпо этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди
Худайбергенов Даулетияр Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.
Тошкент шаҳар суди «Реал Санжик» иши бўйича баёнот берди
Айни пайтгача журналист ва блогерлардан суд мажлисида иштирок этиш масаласида эътироз ёки шикоят келиб тушмаган.
Тошкентнинг қайси манзилларида Наврўз сайллари нишонланиши айтилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йилги Наврўз байрами пойтахтнинг қайси манзилларида оммавий тадбирлар кўринишида нишонланишини маълум қилди.
Палов нархлари таҳлили: Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидаги кўринишга эга бўлди (2025 йил декабрь ойи учун):
Тошкент шаҳри дизайн коди лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Дизайн-код лойиҳаси Иловалари айни вақтда regulation.gov.uz порталида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида Таровеҳ намози пайти ҳаракат чекланади
Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Президент Тошкент шаҳридаги «Янгиҳаёт» индустриал технопаркида бўлди (фото)
Технопарк учун 110 гектар майдон ажратилган. Ҳозир бу ерда 101 миллион долларлик 8 та корхона ишга туширилган, 520 та иш ўрни яратилган.
Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади
Тошкент шаҳар аҳолиси ва юридик шахслари учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифлари 15 фоизга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Касимова Гулноза Эсановна Тошкент шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

