
Катта эмас, аммо мураккаб муаммо. 28 ёшга тўлди, лекин паспорти йўқ...
Улуғнор тумани «Бобур» МФЙ раиси Гулнорахон Ўсарованинг айтишича, 2017 йилда уйма-уй юриши натижасида Пиллакашлик кўчаси 1-уйда яшовчи Мадаминжон Мустафоевнинг уйига ижтимоий муҳит ва томорқадан қандай фойдаланилаётганини билиш учун киради. Бу ерда бир нотаниш қизни кўриб қолади ва ундан кимлигини сўрайди.