
Президент Мирзиёев Франция Миллий мажлиси Раиси билан учрашув ўтказди
Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон икки қўшниси билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисида битим тузиши мумкин
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегараси туташ пункти тўғрисида шартнома имзоланади.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди
Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров маълум қилди.

Ўзбекистон ва Франция стратегик шериклик бўйича декларацияни имзолади
Томонлар бундан ташқари ўндан ошиқ келишувларга эришдилар.

Мирзиёев Францияга ташриф доирасида ЮНЕСКО бош директорини қабул қилди
БМТ тизимидаги ушбу нуфузли тузилма билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Полшада Ўзбекистонликларнинг тана аъзоларини сотган аёл қўлга олинди
Қозоғистон суди аёлни сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Европадаги ишончли ҳамкор: Ўзбекистон ва Франция муносабатлари янги босқичда
Бир томонда — асрлар давомида Шарқ цивилизациясининг бешиги бўлган Ўзбекистон, иккинчи томонда — санъат, сиёсат ва иқтисодий тараққиёт маркази бўлган Франция. Икки давлатнинг ўзаро илиқ муносабатларида янги саҳифа очилиши кутилмоқда.

Доллар бироз пастлади, рубл анчагина қимматлади
Марказий банк 2025 йил 12 мартдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўзбекистонда цемент заводларига қандай экологик талаблар қўйилади?
Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистонда фаолият юритадиган ҳар қандай саноат корхонаси, хусусан, цемент заводлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилган.

Парижда «Ўзбекистон – Франция» туристик форуми ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида 2025 йил 10 март куни Туризм қўмитаси томонидан Париж шаҳрида жойлашган «Интерсонтинентал» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франция туризм форуми ва уни доирасида «Ўзбекистон - Ипак йўлининг дурдонаси» тақдимоти ташкил этилди.

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг «JC Finance Interconnect Holdings» компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистонликлар Россиядан кўчмас мулк сотиб олишда биринчи «учталик»да
2024 йилда Россияда кўчмас мулк сотиб олиш бўйича Ўзбекистон фуқаролари хорижий харидорлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаган. Норезидентлар томонидан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларнинг 15 фоизи ўзбекистонликлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди
2024 йил 16 июл куни имзоланган «Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида»ги баённома кучга кириши учун зарур тартиботларнинг икки тарафлама бажарилиши якунланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ODIN рейтингида «яшил» мамлакатга айланди
Коррупцияга қарши курашдаги энг муҳим қадам – бу шаффофлик ва очиқлик.

Январь ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган
2025 йилнинг январь ойида дунё давлатларининг Марказий банклари 18 тонна соф олтин харидларини амалга оширган.

Ўзбек-қозоқ чегарасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда «Temu» онлайн савдо платформаси фаолияти тақиқланади
Бу ҳақида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе Ўзбекистонга келди
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эски «Жигули», топилмаган нақд пул, «камёб» ташхис – бугун унут бўлган «дардлар» ҳақида
Инсонлар ҳаётидаги ўзгаришлар, сиёсий мулоқотнинг фаоллашуви ва ислоҳотларнинг илдамлаши – бу мамлакатдаги муҳим ва дадил қадамларнинг бўй кўрсатишидир. Фаровонлик сари интилиш шунчаки сўзда эмас, амалда исботланиши керак. Шунда қўйилган ҳар бир қадам жамият учун яхшилик келтиради.

Ўзбекистонликлар Афғонистонга 200 млн долларлик сармоя киритмоқчи
Учрашув Ислом Амирлигидан Ўзбекистонга олий даражадаги делегация ташрифи якунлари бўйича бўлиб ўтган.

Ўзбекистонликлар дори-дармон учун бир йилда қарийб 20 трлн сўм сарфлаган
Давлат солиқ қўмитаси дорихоналарда харидорларга бериладиган ва ўзида дори воситаларининг МХИКлари акс эттирилган фискал чеклар ёрдамида аҳолининг медикаментларга қанча сарфлаётганлигига доир умумлаштирилган маълумотларни тақдим қилди.

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Опера биносида Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида «Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги билан

Нидерландия томони Ўзбекистонликларни иш билан таъминлашга кўмаклашади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Миграция агентлиги вакиллари ва Нидерландиянинг «Eurotalent» рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ўртасида видеоконференция ташкил этилди.

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида иштирок этди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгаши таъсис этилади
Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг илк уч томонлама саммити бўлиб ўтади
Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессияси доирасидаги чиқишида маълум қилган.

Қозоғистон медиаси билан ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди – Шерзод Асадов
Самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси батафсил муҳокама қилинган. Икки давлатнинг қардош халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.

Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Суҳбат аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва мактубини етказди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилади
Таъкидланганишича, мазкур Битимда икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган асосий устувор йўналишлар белгиланмоқда.

Ўзбекистон билан Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Шу тариқа Суринам Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 158-давлат бўлди.

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди.

Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватламоқда
Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг Лондонга ташрифи давомида Британия бизнес ва савдо вазирининг ўринбосари Гарет Томас, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва экспертлар даражасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистонга бир йилда 75 мингга яқин хитойлик турист келган
2024 йил давомида Хитойдан Ўзбекистонга 74 304 нафар туристлар ташриф буюрган.

Сербия Ўзбекистонлик мигрантлар учун виза режимини юмшатиши мумкин
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация Сербияда музокаралар ўтказди.

Канада, Испания ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 18 февраль куни Канада ва Испаниянинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Ўзбекистон Абу-Дабида ҳарбий техника ва дронларини намойиш қилди (фото)
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида икки йилда бир марта ўтказиладиган дунёнинг энг йирик мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳам иштирок этмоқда.

Президент Мирзиёевнинг Кувайтга бўлган илк расмий ташрифи якунланди
Ўзбекистон етакчиси Ал-Кувайт шаҳрида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ ва Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукуматининг аъзолари, етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Германия Ўзбекистонлик малакали ишчиларни чорламоқда
Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан учрашди.

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида саккизта ҳужжат имзоланди
Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Шавкат Мирзиёев ва Шайх Мишъал ас-Сабоҳ кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Шавкат Мирзиёевни Ал-Кувайт халқаро аэропортида мамлакат Амири кутиб олди
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Президент Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ўзбекистон билан миграция битими ижобий натижа бера бошлади — Катрина Клаас-Мюльхойзер
DW хабарига кўра, бу ҳақда Берлин шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси (Ost-Ausschuss der Deutschen Wirtschaft) раиси Катрина Клаас-Мюльхойзер маълум қилган.

Ўзбекистон маҳсулотлари учун хориждаги потенциал бозорлар рўйхати ишлаб чиқилди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертларининг go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосан ишлаб чиққан мазкур ўрганишларда Ўзбекистонда нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар учун хориждаги потенциал бозорлар рўйхати келтирилади.

26 йил кутилган олтин медал қўлга киритилди
Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан кейин қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қайтди
5 йил давомида АҚШ терма жамоаси таркибида дона сурган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова бундан буён яна Ўзбекистон номидан иштирок этиши эълон қилинди.

Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Энди Ўзбекистонлик дипломатлар Индонезияга визасиз боришлари мумкин бўлади
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг ўзи телеграм каналида маълум қилди.

Осиё чемпионати: Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси финалда
Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ампутантлар футболи бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Илк бор ташкил этилаётган ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб борди.

Элчи: Ўзбекистон шунчаки истиқболли бозор эмас, стратегик ҳамкор
Ўзбекистон Қозоғистон учун шунчаки истиқболли бозор эмас, балки стратегик ҳамкордир, дейди Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов.

Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги муҳожирларни огоҳликка чақирмоқда
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб Россия ҳудудида мамлакат ИИВ томонидан юритиладиган «назорат қилинадиган шахслар реестри» юритила бошлаганини маълум қилди.

«Толибон» Ўзбекистондан ҳарбий учоқларини қайтаришни сўраяпти
«Толибон» ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги 3,5 йил муқаддам Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган ҳарбий техникаларни қайтаришни сўрамоқда.

Душанбадан АҚШ валютаси яна пасаяди
Евро ва қозоқ тенгеси ошмоқда.

Ўтган январ ойи қуруқ келди: метеорологлар таҳлили
Фақат Сурхондарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик меъёр атрофида ва ундан кўп бўлди.

Ўзбекистон Африка давлатларидан бири билан дипломатик муносабат ўрнатди
«Дунё» агентлигининг маълум қилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолаган.

Буюк Британия Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили тайинланди
Ўзбеистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов янги тайинланган мамлакат Бош вазирининг Ўзбекистон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердис билан учрашув ўтказди.

Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Малайзия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга хизмат сафари давомида ҳамкор давлат билан ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқариш, шоличилик, балиқчилик, каучук етиштириш, мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик ишларини бошлашга келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев машҳур Twin Towers биносига ташриф буюрди
Нефт-газ, нефть-кимё ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида етакчилардан бири бўлган ушбу глобал компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда бўлиб ўтган қўшма бизнес форумда иштирок этди
Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида стратегик ҳамкорликка доир қўшма баёнот имзоланди
Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим тор доирада музокара ўтказди
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири шерикликни инновацион ривожлантириш даврини бошлашга келишиб олдилар.

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади
Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади. Бу борада Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида келишиб олган.

Ўзбекистон Малайзия томони билан ислом мероси йўналишида ҳамкорлик қилади
Бугун Малайзия Ислом санъати музейида икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган «Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк» мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпур халқаро аэропортида кутиб олинди
Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Ўзбекистон ўтган йили Малайзияга 6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Қишки Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистонлик спортчилар аниқ бўлди
Жорий йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади.

Ўзбекистон томони Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида кузатувчи мақомида қатнашди
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 31 январь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар Олмаотада тақдимот қилинди
Олмаота шаҳрида 31 январь куни «Digital Almaty 2025» халқаро рақамли форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

АҚШдаги мингга яқин Ўзбекистонлик депортация қилиниш хавфи остида
АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) маълумотларига кўра, 1,4 млн нафар хорижлик фуқаро АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилади. Улар орасида 975 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор ва бу якуний рақамлар эмас. Чунки мамлакатдаги иммиграция ҳибсхоналарида ноқонуний муҳожирлар топилиши мумкин.

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади
Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади.

Турмуш қураётган аёлларнинг ёш кўрсаткичлари эълон қилинди
Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон Туркиядан ҳарбий дронлар сотиб олади – ОАВ
Туркиянинг ҳарбий саноат янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayiST нашри Ўзбекистон Туркия давлат аэрокосмик компанияси (TUSAŞ) томонидан ишлаб чиқариладиган бир двигателли ANKA SIHA учувчисиз учиш аппарати (дрон)га харидор бўлаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди
Ушбу декларациянинг имзоланиши Озарбайжон матбуотида «ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилига асосланган яқин стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлида кейинги қадамлар» дея эътироф этилди.

ЖЧ-2026: Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби Россия клублари билан куч синашади
Қатар ва БААга қарши тайёргарлик шундай ўтмоқда.

Ўзбекистон Россиядан пишлоқ импорт қилувчилар «учталиги»дан жой олди
Россия 2024 йилда қарийб 33 минг тонна пишлоқ экспорт қилиб, бу борадаги ўтган йилги кўрсаткичларини 22 фоизга кўпроққа яхшилаган.

Ўзбекистоннинг қишки Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби маълум бўлди
7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари ташкил этилади.

«Temu» ёки шу каби «бозор»лар ўз фаолиятини Ўзбекистонда қонунийлаштириши керак бўлади
2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда халқаро платформалар учун янги қоидалар кучга киради. Бунда асосий талаб — хорижий маркетплейслар республикада ўз фаолиятини йўлга қўйиши, яъни резидент юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилмоқда
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва «Атлетико Мадрид» футбол клуби ҳамкорлигининг янги истиқболлари муҳокама қилинди
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Испаниянинг етакчи футбол клубларидан бири - «Атлетико Мадрид» раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Қатар Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун квоталар сонини оширмоқчи
Ўзбекистон Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар давлати Меҳнат вазири ўринбосари Шайна Нажва Бинт Абдулраҳмон Ал-Соний билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Малта дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим жорий этяпти
Бу ҳақда ТИВ раҳбари хабар берди.

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Айни дамда жамоа Қатарда машғулотлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди
Бугун, 22 январ куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи савдосида етакчи 10 мамлакат маълум бўлди
Фақат Осиё ва Европа.

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 37,5 миллиондан ошди
Аҳоли сони 20 кунда 30 минг кишига кўпайди.

Ўзбекистонликлар 2024 йилда банклардан қарийб 9,5 млрд доллар сотиб олган
Бу ҳақда Марказий банкнинг жисмоний шахсларнинг валюта операциялари бўйича қисқача шарҳида маълум қилинди.

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига масъул расмийнинг ўзи маълум қилди.

Ўзбекистон 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатида
BBC Travel глобал медиа портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та йўналиш рўйхатига кирди.

Binance крипто-биржаси Ўзбекистон бозорига кирмоқда
Ўзбекистон ҳудудида Binance крипто-биржаси ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий «CoinPay» МЧЖ орқали амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилади
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланди.

Flyadeal Жидда – Наманган йўналишида парвозларни йўлга қўйди
Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси Жидда – Наманган – Жидда йўналиши бўйича мунтазам равишда тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди
Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон БАА томони билан сармоявий ҳамкорликка доир 15 та келишувга эришди
13 январ, душанба куни Президент Ш.Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи арафасида Абу Даби шаҳрида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Россияга 51 минг, Украинага эса 58 тонна ўрик экспорт қилди
Жами 64,8 минг тонна ўрик экспорт қилинган.

Буюк Британия агентлиги 3 мингга яқин Ўзбекистонликни ишга олиб кетмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида «Pro-Force Limited» ва «HOPS Labour Solutions Ltd» рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш режалаштириляпти
Жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа етакчи ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини яна-да чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш масаласи кўтарилган.