«Қулай яшанг»: Uzcard янги шиорини тақдим этди ва бренд ривожланишининг навбатдаги босқичини белгилади
UZCARD миллий тўлов тизими аллақачон мамлакат кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Дўкондаги харидлардан тортиб транспорт ва онлайн-сервислар учун тўловларгача – ҳар куни миллионлаб операциялар унинг инфратузилмаси орқали амалга оширилади.
payme Tez QR орқали тўловни 3% кешбек билан ишга туширмоқда
Стратегик ҳамкорлик доирасида UZCARD ва payme Tez QR технологияси орқали тўловни ишга туширмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон чакана савдосида нақдсиз ва рақамли ҳисоб-китобларни ривожлантиришга қаратилган.
Пулни ҳисобингизга бир дақиқада олинг: InfinBANK ва Uzcard бизнес учун тўловларни тезлаштирмоқда
Тадбиркорлар учун нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш билан бирга, тушумни тезда ҳисоб рақамига олиш ҳам муҳимдир. Терминал операциялари бўйича маблағнинг узоқ вақт кечикиши бизнеснинг айланиш имкониятларини чеклаши ва пул оқимларини бошқаришни қийинлаштириши мумкин.
Uzcard Қирғизистoнга трансчегаравий ўтказмалар юборувчилари учун «Омадли ўтказма» акциясини эълон қилади
UZCARD Қирғизистоннинг Elcard карталарига UZCARD карталаридан пул ўтказмаларини (P2P) амалга ошираётган фойдаланувчилар учун «Омадли ўтказма» совринли акцияси бошланганини эълон қилади. 500 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган ҳар бир ўтказма автоматик равишда қимматбаҳо совринлар — пул сертификатларидан тортиб энг янги iPhone 17 Pro смартфонларигача — ютиб олиш имкониятига айланади.
Uzcard икки тилли билдиришномаларни ишга туширди: энди SMS ўзбек ва рус тилларида
2025 йил 9 июндан UZCARD тўлов тизими SMS-хабар бериш хизматига муҳим янгиланишни жорий қилади: энди мижозлар ўз хоҳишига кўра ўзбек ёки рус тилларида транзакциялар тўғрисидаги билдиришномаларни олишлари мумкин бўлади.
Uzcard’даги носозлик қанча вақт давом этиши маълум қилинди
Айни вақтда UzCard тизимида узилишлар кузатилмоқда.
AliExpress Uzcard/Humo карталари билан тўлов қилишни жорий этди
Энди барча фойдаланувчилар Uzcard ва Humo карталари билан тўлов қилиш функцияларидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар, етказиб беришнинг ўртача вақти эса 14 кунгача қисқарди.
HUMO банкоматларида Uzcard карталарини нақдлаштириш мумкин бўлди
Мамлакатдаги 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлди.
Uzcard ва Humo йил якунига қадар интеграция қилинади
Бу борада Президентнинг аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарори имзоланди.
Хусусийлаштириш: Uzcard’даги давлат улуши қолганлар ўртасида тақсимлаб олинди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard)даги давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисида қўшимча ахборот берди.

