Халқ қабулхоналари фаолияти янада кучайтирилади
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади – Президент
Йиғилишда таъкидланишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги 58 фоизига ечим бериш ўрнига юзаки жавоб бериш билан чекланган. Умуман, бундай мисоллар барча вазирликларда борлиги қайд этилди.
Пойтахт сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларини ҳал эта оляптими?
Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳридаги оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида ташкил қилган пойтахт секторлари раҳбарларининг сайёр қабулида ҳам аҳолини ўйлантираётган қатор масалалар ўрганилиб, уларга ечим изланди.
Президент администрацияси таркибидаги бўлинмалар бошқа бинога кўчди, Сенат ҳам кўчирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари бошқа манзилга кўчиб ўтган.
Аҳоли муаммолари янгича принципда ҳал этилади
Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Сирдарёда Халқ қабулхоналарига 11 та «Cobalt» автомобили берилди
Сирдарё вилоятидаги президент Халқ қабулхоналарига 11 та «Cobalt» русумли хизмат автомашиналари топширилди.
Наманганда ҳам Халқ қабулхоналарига «Cobalt» берилди
Наманганда шаҳар ва туманлар Халқ қабулхоналарига 12 та «Cobalt» русумли хизмат автомашинаси калитлари тантанали топширилди.
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди.
1 февралдан нималар ўзгаради?
Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади.
Аҳоли муаммолари билан ишлаш янгича тизимга ўтади
Ўтган даврда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари ёрдамида 2 миллион 500 мингдан зиёд киши ўзини қийнаб келаётган муаммоларга ечим, ўйлантираётган саволларга жавоб топгани уларнинг халқимиз мушкулини осон, оғирини енгил қилиш, жамиятимизда адолат тамойилларини мустаҳкам қарор топтиришда амалий аҳамияти нақадар юқори бўлаётганини яққол кўрсатади.

