Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзидаги энг чуқур ғор номига даъвогар Хўжа Ғурғур

05/10, 11:30

Ғорга кириш осон кечмаган. Буни тушуниш учун, аввало, денгиз сатҳидан 3700 метр баландликдаги тоғни тасаввур қилайлик. Бойсунтов тизмасининг Хўжа Ғурғур ота тоғи 300 метрлик тик деворга эга. Ана шу тик деворнинг қарийб ўртасига, яъни 160 метр баландликка чиқиш лозим эди.