Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple илк бор сенсор экранли MacBook Pro чиқарди — эътироф ва эътироз (фото)

Apple илк бор сенсор экранли MacBook Pro чиқарди — эътироф ва эътироз (фото)

Фото: Apple

Apple компанияси сенсорли OLED экран ўрнатилган янги MacBook Pro ноутбукларини тақдим этди. Қурилмалар M5 Pro, M5 Max ва энг сўнгги авлод M6 чиплари билан таъминланган.

Янги ноутбуклар икки хил ўлчамда — 14 ва 16 дюймли экран билан чиқарилди.

Ноутбукларнинг корпуси сезиларли даражада енгиллашди: 14 дюймли модел — 1,3 кг, 16 дюймлиси — 1,8 кг. Экраннинг тепа қисмидаги анъанавий камера кесиги ўрнини энди билдиришномалар, мусиқа бошқаруви ва бошқа функциялар учун мўлжалланган Dynamic Island («Ақлли оролча») эгаллади.

Ушбу моделлар 128 ГБ гача тезкор хотира ва 16 ТБ гача доимий хотирани қўллаб-қувватлайди. Ноутбуклар қувват манбаисиз 24 соатгача ишлайди.

Янги моделлар кумушранг ва қора рангларда сотувга чиқарилади. Шунингдек, кўпчилик соғинган муҳим детал — ноутбукнинг орқа қопқоғидаги ёниб турувчи Apple логотипи яна қайтарилди. Эслатиб ўтамиз, охирги йилларда компания MacBook ноутбукларини оддий гравировка билан чиқараётган эди.

Ноутбукларнинг бошланғич нархи:

  • 14 дюймли модел — 2 899 доллар
  • 16 дюймли модел — 3399 доллар.

АҚШда янги қурилмаларга олдиндан буюртма бериш жараёни бошлаб юборилди, расмий сотувлар эса 6 ноябрдан йўлга қўйилади.

Янги макбуклар: эътироф ва эътироз

Эътироф: Узоқ йиллар давомида «ноутбукларга сенсор ўрнатиш ноқулай» деб келган Apple ниҳоят ўз тарихида биринчи марта сенсорли дисплейни жорий этди. Бу технологиянинг OLED матрица ва Dynamic Island билан биргаликда тақдим этилиши фойдаланувчилар учун мутлақо янги ва ажойиб тажрибадир.

Эътироз: Янги сенсорли ноутбукларнинг бошланғич нархи ($2 899 дан $3 399 гача) ҳаддан ташқари баланд. Компаниянинг оддий экранли (сенсорсиз) ноутбукларидан қарийб 400 долларгача қимматроқ, макбук ихлосмандларининг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг