Фастфудда янги хавфли хусусият топилди

Фастфудларни (тез овқатлар)истеъмол қилгандан бир неча кун ўтиб, улар ичакнинг табиий ҳимоя механизмларини йўқ қила бошлайди, деган хулосага келишди австралиялик олимлар. Тадқиқот натижалари Immunity журналида чоп этилди.
Тажриба давомида бир гуруҳ сичқонлар юқори ёғли диетага ўтказилди. Ушбу турдаги инсон диетаси тез овқатлар ва қандолат маҳсулотларининг юқори улуши билан ажралиб туради. Иккинчи кунида ҳайвонларда тўқималарни қайта тиклаш ва ичак шиллиқ қаватини ҳимоя қилишнинг асосий элементи бўлган IL-22 оқсили даражасининг пасайиши кўзатилди.
Ташқи томондан сичқонлар соғлом кўринарди, аммо, ичкарида яллиғланиш бошланди: ичак деворлари қалинлашди ва тўқималарда иммунитет ҳужайралари тўпланди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай диетадан келиб чиққан яллиғланиш узоқ вақт давомида ўзини намоён қилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиши билан у сурункали яллиғланишга айланади. Бироқ, олимларнинг фикрига кўра, тез овқатлардан воз кечиш ва тўйинган ёғларни тўйинмаган ёғлар билан алмаштириш — масалан, ёнғоқ ёки авакадо — ичак тўсиқлари функциясини тиклашга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter