Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жарималар: импорт ва экспорт қилувчилар учун нималар ўзгаради?

Жарималар: импорт ва экспорт қилувчилар учун нималар ўзгаради?

Фото: «hudud24.uz»

«Норма» эксперти 2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқди.

Ҳукумат май ойида Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. У эълон қилинганидан сўнг 3 ой ўтгач, яъни 16 августдан кучга киради. Мазкур ҳужжат – 2003 йилда қабул қилинган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири.

Иккала версия – амалдагиси ва янгисини солиштириб, умуман мониторинг олиб бориш механизми қандай ўзгаришини тавсифлаб бердик. Ушбу материалда жарима санкциялари ҳақида сўз юритамиз, у ҳам ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун жуда муҳим. Масаланинг бир нечта жиҳати: муддатлар ва уларни ҳисоблаб чиқариш тартиби, жарима солиш тизими ва уларни ундириб олиш механизмини ёритамиз. Барчасини бирма-бир кўриб чиқамиз.

 Муддатлар – мавҳум жиҳатлари

 Жарималар операциянинг хусусиятига қараб муайян талаблар бажарилиши керак бўлган белгиланган муддатларни бузганлик учун ундирилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 Операциянинг тури

Белгиланган муддат давомида бажарилиши лозим бўлган талаб

Ҳисоблаб чиқариш тартиби

Белгиланган муддатлар

Амалдаги таҳрири

(16.08.2020 йилгача)

Янги таҳрири

(16.08.2020 йилдан)

Импорт

Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш

Импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб

  • Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда – импорт контрактларида белгиланган муддатларда;
  • электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик асбоб-ускуналарга нистабан тузилган импорт контрактлари бўйича – 270 календарь кун;
  • бошқа импорт контрактлари бўйича – 180 календарь кун.
  • умумбелгиланган муддат – 180 кун;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда – импорт контрактларида белгиланган муддатларда.

Экспорт

Тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш

Товарларга нисбатан – «экспорт» божхона режими бўйича бўйича БЮД расмийлаштирилган санадан бошлаб.

Хизматларга (ишларга) нисбатан – бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб.

 

  • чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, ШК, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари) экспорт қилувчи муассислар – Ўзбекистон резидентлари учун – 180 кун;
  • ССПнинг савдо-инвестиция уйларига экспорт қилувчи Палата аъзолари – хўжалик юритувчи субъектлар учун – 180 кун;
  • электротехника ва электр маиший маҳсулотлар экспорт операциялари бўйича – 180 кун;
  • қолган экспорт қилувчилар учун – 120 кун.

Умумий муддат – 180 кун.

Бир қарашда, ҳаммаси тушунарлидек. Айрим тоифадаги субъектлар учун имтиёзлар бекор қилинади: электротехника тармоғидаги импорт қилувчилар қолганлар билан тенглаштирилган, барча экспорт қилувчилар учун эса умумий, 180 кунга узайтирилган муддат белгиланган, бу ҳам айрим ТИФ иштирокчиларининг истисноли ҳолатини йўққа чиқаради. 

Бироқ ҳаммаси ҳам кўринганидек оддий эмас. Гап шундаки, амалдаги Низомда акс эттирилган умумбелгиланган ва истисноли муддатлар юридик кучи бўйича юқори турувчи ҳужжатларда назарда тутилган:

 Низомнинг амалдаги таҳририда ушбу нормалар бир-бирига тўла мувофиқ бўлса, янгисида бир-бирига зид келади. Қонунга кўра, НҲҲ ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Бинобарин, Президентнинг тилга олинган қарорлари нормалари янги таҳрирдаги Низомга мос келиши учун уларни 16 августгача қайта кўриб чиқиш зарур. Акс ҳолда айрим ҳолларда Ҳукумат томонидан белгиланганига зид келувчи оқибатлар юзага келиши мумкин (қуйидаги жадвалга қаранг). 

Субъект

Белгиланган муддат

Оқибатлари

Импорт операциялари

Электротехника саноати ташкилотлари 

30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарорга мувофиқ – 270 кун

Янги таҳрирдаги Низомга мувофиқ – 180 кун

30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарор қўлланилади. Истисноли ҳолати сақланиб қолади

Экспорт операциялари

Электротехника саноати ташкилотлари 

30.05.2019 йилдаги ПҚ-4348-сон қарорга мувофиқ – 180 кун

Янги таҳрирдаги Низомга мувофиқ – 180 кун

Муддатлар айнан бир хил. Ҳеч нима ўзгармайди

Чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларига) экспорт қилувчи муассислар – Ўзбекистон резидентлари

3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорга мувофиқ – белгиланмаган (фақат умумбелгиланган 120 кунлик муддатдан истисно сифатида белгиланган)

Янги таҳрирдаги Низомга мувофиқ – 180 кун

Ҳеч нима ўзгармайди

ССПнинг савдо-инвестиция уйларига экспорт қилувчи Палата аъзолари

Қолган экспорт қилувчилар

3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорга мувофиқ – 120 кун

Янги таҳрирдаги Низомга мувофиқ – 180 кун

3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарор қўлланилади. ТИФ субъектларининг кўп сонли гуруҳи зарар кўрадиган ҳолатга тушиб қолади 

ТИФ субъектларида юзага келиши мумкин бўлган яна бир савол мавжуд. Амал қилиш муддати янги Низом кучга киргунча ва кучга кирганидан кейинги даврларга тўғри келадиган жорий контрактларга нисбатан қандай муддатлар қўлланилади? «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, НҲҲ орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Шу сабабли ҳаммаси ташқи иқтисодий контракт қачон тузилганига боғлиқ. 16 августгача тузилган бўлса – амалдаги таҳрирдаги, 16 августдан бошлаб эса янги таҳрирдаги Низомда кўрсатилган муддатлар қўлланилади.

Жарималар: ўша тизим ва «бонуслар»

Илгари жарима солиш тизимини ўзгартириш режалаштирилганига қарамай, у амалдаги кўринишда сақланиб қолади. Худди ҳозиргидек, товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (импорт) ёхуд валюта тушуми тушиши (экспорт) бўйича талаблар белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 60 банк кунидан) ортиқ муддат мобайнида бажарилмаса, жарима ундирилади. Жарима суммаси тўлаш муддати кечиктирилган вақтга қараб ортиб боради: 180 кунгача кечикканда – 10%; 180 кундан 365 кунгача кечикканда – қўшимча 20%; 365 кундан ортиқ кечикканда – қўшимча 70%. 

Бироқ янги таҳрирдаги Низомда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайдиган ҳолатларнинг кенг рўйхати қайд этилган:

а) жарима қўллаш ҳақидаги аризада кўрсатилган контрактлар бўйича тўлиқ ёки қисман репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига қаранг);

б) асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида уларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса;

в) чет элдаги корхона номига олиб чиқилган товарларга қуйидагилар тўғрисида тасдиқнома тақдим этилганда:

  • транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида экспортчига ва чет элдаги корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолганлиги учун уларнинг йўқ қилинганлиги;
  • товарлар турган мамлакат божхона органининг божхона назорати остида импорт қилувчи давлат органи томонидан мусодара қилинганлиги.

Айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималарни ундиришга доир амалдаги чеклов сақланиб қолади.

Бунинг устига, жарима солинадиганлар янги опциядан фойдаланишлари мумкин – уларга тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади. Жарима суммаси юридик шахс- резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20%идан ортиқ бўлса, ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Бўлиб-бўлиб тўлаш даври – жаримани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой.

 Механизм янада шаффоф тус олди

Амалдаги Низомда фақат жарималарни ундириш жараёнида божхона ва солиқ органларининг идоралараро ҳамкорлик қилиш тартиби баён этилган. Моҳиятан олганда, ҳаммаси парда ортида содир бўлади, ТИФ субъектлари жараёнга жалб этилмайди ва воқеаларга таъсир ўтказа олмайди.

Янги таҳрирда ушбу нуқсон бартараф этилган, янги механизм шаффоф тусга эга. Хусусан, солиқчилар қонунбузар экспорт қилувчи ва импорт қилувчиларга ёзма ёки электрон шаклда жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборадилар. Унда қуйидагилар албатта акс эттирилади:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг СТИРи;
  • талабнома санаси ва рақами;
  • контрактга оид маълумотлар: идентификация рақами ва тури, хорижий шерик номи, давлати, валюта тури;
  • муддати ўтган дебиторлик қарзга оид маълумотлар: у юзага келган санаси ва суммаси, МБ томонидан белгиланган валюта курси ва санаси, муддати ўтган дебиторлик қарзнинг сўмдаги қиймати;
  • талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати;
  • муддати ўтган дебиторлик қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар.

Талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин. Буюртма хат жўнатилган кундан эътиборан 5 кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни қабул қилиб олинган деб ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги МБ валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект контракт бўйича қарздорликларни ихтиёрий равишда тўлаб бермаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, солиқ органи судга мурожаат қилади. Хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

 Илгари ёзганимиздек, белгиланган талабларни бажарган ТИФ иштирокчиларига нисбатан жарима санкциялари қўлланилмайди, ундирилган жарималар эса уларга қайтариб берилиши шарт. Уларни қайтариб олиш учун хўжалик юритувчи субъект ариза беради, сумма эса қуйидаги органлар томонидан унинг банк ҳисобварағига ўтказилади:   

  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан – унинг депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса;
  • Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан – Давлат бюджетига ўтказилган бўлса. Бу ҳолда солиқ органининг уни ортиқча тўланган сумма сифатида эътироф этиш ҳақидаги қарори керак бўлади (СК 104105-моддаларига қаранг).

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг қўлланилган жарима суммаси хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида ҳисобга олинади. У солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, мажбурий ундирув чоралари кўрилади (СК 15-бобига қаранг).

Олег Заманов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг