Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега сиёсатчилар бошқалардан кўпроқ яшашади?

Нега сиёсатчилар бошқалардан кўпроқ яшашади?

Қисман COVID-19 пандемияси сабабли ҳам олимларни бир савол қизиқтириб қўйди: айрим «элита» касблар, масалан, сиёсат билан шуғулланиш ва саломатлик ўртасида қандай боғлиқлик бор? Яқинда ўтказилган тадқиқотда олимлар шу саволга жавоб беришга уриниб кўришди, деб ёзди Medical Xpress.

Тадқиқотчилар даромади юқори мамлакатлардан 11 тасида яшовчиларнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Хусусан, бу тадқиқотда Австралия, Австрия, Канада, Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Янги Зеландии, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШ сиёсатчиларнинг ҳам маълумотлари ўрганилди.

Таҳлилларга кўра, 20 асрнинг иккинчи ярмида сиёсатчилар ва аҳолининг қолган қисми ўртасида 45 ёшда умр кўриш эҳтимолидаги фарқ сезиларли ошган: сиёсатчилар бошқаларга нисбатан ўртача Швейцарияда — 3 йил, АҚШда — 7 йил узоқроқ умр кўришади.

Сиёсатчилар бошқаларга нисбатан яхшироқ тиббиётдан фойдаланиш имкониятига эга — уларнинг кўпроқ умр кўриши сабабини олимлар шундай изоҳлашди. Бошқа ҳеч қандай сир йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг