Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёш ва шамол 2026 йилда асосий энергия манбаига айланади

Қуёш ва шамол 2026 йилда асосий энергия манбаига айланади

Фото: Earth.com

Таҳлилчилар 2026 йилда қайта тикланадиган энергия жаҳон энергетикасининг асосий манбасига айланиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Ушбу тарихий силжишга глобал талабнинг 90 фоизидан ортиғини қоплайдиган қуёш ва шамол генерацияси жадал ривожланиши ҳисобига эришилади.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЕА)нинг янги прогнозига кўра, дунё энергетика соҳасидаги чуқур ўзгаришлар арафасида турибди. Қуёш электр станциялари ва шамол генераторлари асрий тарихда биринчи марта кўмирни иккинчи даражага тушириб, устувор энергия манбаларига айланади, деб ёзди Clean Technica.

ХЕА маълумотларига кўра, 2026 йилда дунё бўйича ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 36 фоизи қайта тикланадиган манбаларга тўғри келади, кўмир улуши эса 32 фоизга тушади. Ушбу жараённинг драйвери қуёш ва шамол энергиясининг кескин ўсишидир: уларнинг жаҳон энергия балансидаги умумий улуши 2005 йилдаги 1 фоиздан 2026 йилда деярли 20 фоизгача ошади.

Кўмир саноати улуши, биринчи навбатда, Хитой ва баъзи Европа Иттифоқи мамлакатларидаги қисқартиришлар ҳисобига камайишни бошлайди. Шу билан бирга, атом энергияси ва гидроэлектр станциялари каби бошқа «тоза» манбалар ҳам ўсишни намойиш этиб, келгуси йилда рекорд кўрсаткичлар қайд этилади.

Ушбу трансформация бутун дунёда электр энергиясига талаб жадал ўсиши фонида содир бўлаётгани билан эътиборга молик. Ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, транспорт ва иссиқлик таъминотининг электрлаштирилиши, маълумот марказлари ва кондиционерлар сонининг кўпайиши каби кўплаб омиллар ушбу талабни шакллантирмоқда. Қуёш ва шамол янги талабни деярли тўлиқ қаноатлантира олади, шу боис келажак «яшил» энергияники деб ҳозирдан бемалол айтиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг