Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

37 нафар юртдошимиз Россияда бепул таълим олади

37 нафар юртдошимиз Россияда бепул таълим олади

Фото: «Nigoh»

Ёшлар 174 нафар талабгорлар орасидан жиддий танлов натижасига кўра саралаб олинган. Улар Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатурасида «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси асосида бепул таълим олади.

Ёшлар 11 та мутахассислик бўйича 2 йиллик ординатурада таҳсил олиш учун бугун Россияга жўнаб кетди. Ўқишни битиргандан кейин улар фаолиятини Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган Н.И.Пирогов номидаги университет филиалида ёки ҳудудларда ўз мутахассислиги бўйича давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг ординатурада таълим олишини ташкил этиш вазифаси Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг