Тошкентда Акфа университети ташкил этилди

Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан ташкил этилган Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Университетда таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter