Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда Ҳиндистоннинг Шарда университети филиали очилади

Андижонда Ҳиндистоннинг Шарда университети филиали очилади

Фото: Андижон Машинасозлик институти матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустахкамлаш мақсадида Андижон машинасозлик институтига Ҳиндистоннинг Шарда Университети Президенти Прадип Кумар Гупта бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Андижон машинсозлик институти ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар Андижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари билан учрашиб, ўзаро тажриба алмашиш, илмий тадқиқот ишларни ҳамкорликда олиб бориш, илмий лойиҳаларини тайёрлаш каби бир қатор масалаларда фикр алмашишди.

Ташриф давомида Шарда университети ва Андижон машинасозлик институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Унга кўра, Андижон машинасозлик институтида Шарда Университети филиалини очиш режалаштириб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг