Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради: етти киши ҳалок бўлди.
Фожиа Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида якшанба куни эрталаб юз берди. Кедарнатҳдан Гупткаршига учаётган вертолёт Aryan Airlines хусусий ширкатига тегишли эди.
Times of India хабарига кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.
Штат бош вазири Пушкар Сингх Дҳами ҳамдардлик билдирди:
"Вертолёт ҳалокати ҳақида жуда қайғули хабар олинди. Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув гуруҳлари қидирув ва қутқарув ишларида иштирок этмоқда".
Бу сўнгги ҳафталарда минтақада юз берган биринчи вертолёт ҳалокати эмас. Расмийлар самолётларнинг техник ҳолати ва уларнинг парвоз шартлари устидан назоратни кучайтиришни режалаштирмоқда.
12 июн куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида бортида 242 киши бўлган Air India йўловчи самолёти тиббиёт коллежи биносига қулаб тушди. Фақат бир киши тирик қолди.
Air India авиакомпанияси қурбонлар оилаларига 10 миллион рупий (тахминан 117 минг доллар) товон пули ва жароҳатланган шахсга ёрдам ваъда қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter