Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонлик ўқитувчи маоши 17 млн сўмдан ошишига ишонмоқда

Андижонлик ўқитувчи маоши 17 млн сўмдан ошишига ишонмоқда

Фото: Xabar.uz

Бугун Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари ДТМ томонидан эълон қилинди.

ХТВ ушбу тестларда 100 фоизлик натижани қайд этган устозларни таништириб боряпти.

Вазир жамғармасида 100 фоизлик натижани қайд этган устозлардан бири — Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги 44-ИДУМнинг олий тоифали биология фани ўқитувчиси Дилбархон Ғуломова.

Хабарда айтилишича, 14 йилдан бери ўқувчиларга билим бераётган Дилбархон Ғуломова ўқувчилик давриданоқ республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Миллий университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган.

2018 йили «Йил ўқитувчиси» республика кўрик-танловида 3-ўринни эгаллаган. 2021 йили «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендиати сифатида Санкт- Петербургнинг Герцен номидаги Педагогика университетида малака ошириб қайтган.

Дилбархон Ғуломованинг ўқувчилари ҳам биология фанидан вилоят олимпиадаларида ғолибликли қўлга киритиб, тиббиёт олийгоҳларига юқори балл билан ўқишга қабул қилинмоқда.

Хабарга кўра, шу кеча-кундузда Дилбархон Ғуломованинг ойлик маоши 12,6 млн сўм, агар Вазир жамғармасининг II босқичидан муваффақиятли ўтса, маоши 17 млн сўмдан ошади.

«Вазир жамғармасига эълон бўлганидаёқ бу устама аниқ меники бўлишига ишонгандим ва насиб қилса, кейинги босқичдан ҳам мувафаққиятли ўтсам, ниятимга етаман. Устозларга ўз устиларида ишлашдан тинмасликларини, бу ўзининг ижобий самарасини беришини ишонч билан айта оламан», — деди Дилбархон Ғуломова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг