Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош совринига «Spark» қўйилган танловга ҳужжатлар қабули бошланди

Бош совринига «Spark» қўйилган танловга ҳужжатлар қабули бошланди

«Илҳом» мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

  • 1️-ўрин – «Spark» автомобили;
  • 2️-ўрин – 30 млн. сўм пул мукофоти;
  • 3️-ўрин – 15 млн. сўм пул мукофоти.

Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

  • 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;
  • 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

«Илҳом» мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг