Бухородаги давлат боғчалари ҳам вақтинча ёпилади
Бухорода ҳам боғчалар вақтинча ёпилади.
Бухоро вилоятида кутилган кучли иссиқлар муносабати билан 15–17 июл кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Бу ҳақда Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг хулосасига асосланиб маълум қилди.
Маълум қилинишича, қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини жазирама иссиқнинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20 июль кунидан бошлаб белгиланган тартибда ўз фаолиятини қайта тиклайди.
Ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни тўғри қабул қилиш, шу кунларда фарзандлари саломатлиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш сўралди.
Аввалроқ Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоийдаги боғчалар вақтинча ёпилиши маълум қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter