Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов: «Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш тақиқланади»

Эркинжон Турдимов: «Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш тақиқланади»

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов таълим масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда мактаб директорларини турли йиғилишларга чақиришни тақиқлаш кераклигини таъкидлади.

«Мактаб директорларини йиғилишларга чақириш мутлақо тақиқланади. Ҳокимга кириб айтаман. Мутлақо тақиқланади», — деди вазир.

Унинг айтишича, мактаблар таълим мазмуни, боғчалар эса тарбия билан шуғулланиши лозим.

«Мактаб мазмун билан шуғулланиши керак. Боғча тарбия билан шуғулланиши керак. Мажлисга бориш керак эмас», — деди Турдимов.

Вазир йиғилишларга зарур ҳолларда мактаб директорлари ўрнига хўжалик ишлари учун масъул ходимни юбориш мумкинлигини айтди.

Вазир вилоят ҳокимлигида ишлаган давридан мисол келтириб, мактаб директорларини йиғилишларга чақирмасликни қатъий талаб қилганини таъкидлади. Шунингдек, Сирдарёда ҳам шундай кўрсатма берганига қарамай, ходимлар барибир йиғилишга келганини эслади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг