Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда янги ОТМ ташкил қилинади

Жиззахда янги ОТМ ташкил қилинади

Жиззах шаҳрида «Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий текшириш тиббиёт университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиали ва филиал клиникаси ташкил этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Филиал ва Филиал клиникаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйдагилар белгиланмоқда:

  • республиканинг соғлиқни сақлаш соҳаси тармоқларидаги муҳим
    тиббий-касбий ва тиббий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали тиббиёт кадрларни тизимли-узлуксиз халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • даволаш иши, педиатрия иши, стоматология, фармация ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида тиббиёт кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • тиббий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

Қайд этилишича, филиалнинг таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг