Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейинги ўқув йилидан протезчи мутахассислар тайёрланади

Кейинги ўқув йилидан протезчи мутахассислар тайёрланади

Фото: «Портал РАМН»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 июнь куни «Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, бир ой муддатда 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда протезчи мутахассисларга бўлган эҳтиёж ўрганилиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассислар тайёрланади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юкланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг