Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети Маслаҳат кенгаши йиғилишида қатнашди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари маслаҳатчиси Комил Алламжонов 13 ноябрь куни Жорж Вашингтон университети (АҚШ) президенти Эллен Гранберг билан учрашди.
«Жорж Вашингтон университети Маслаҳат кенгаши йиғилишида олийгоҳ президенти Эллен Гранберг билан яна учрашганимдан мамнунман. Сунъий интеллект даврида олийгоҳнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан мазмунли фикр алмашдик. Дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бирида кенгаш аъзоси сифатида унинг истиқболига ҳисса қўшиш мен учун шараф», — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter