Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади

Мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади

2026/2027 ўқув йилида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ҳам кенгайтириш режалаштирилган.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларини 2026/2027 ўқув йилига тайёрлаш ва болаларни қабул қилиш жараёнини самарали ташкил этишга оид буйруғида гап боради.

Ҳужжатга кўра, республикадаги 3–7 ёшли 3 млн 422 минг 932 нафар боланинг 2 млн 670 минг 242 нафарини мактабгача таълим билан қамраб олиш мақсад қилинган. Шу орқали умумий қамров даражаси 78 фоизга етказилади.

Бунинг учун 3–6 ёшли болалар хатловдан ўтказилиб, боғчалардаги бўш гуруҳ ва ўринларга жалб этилади. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари яқин ҳудуддаги маҳаллаларга бириктирилиб, қамраб олинмаган болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш чораларини кўради.

Шунингдек, «Илк ривожланиш марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга болаларни қамраб олиш белгиланган. 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган давлат боғчаларини сентябр–декабр ойларида фойдаланишга топшириш ҳам назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг