Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Масофадан ўқиш сабаб контракт миқдори ўзгарадими? Талабалар учун муҳим савол-жавоблар

Масофадан ўқиш сабаб контракт миқдори ўзгарадими? Талабалар учун муҳим савол-жавоблар

Фото:«Xabar.uz»

Бугун АОКА штабида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар берди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Вилоятлик талабаларнинг карантин даврида ўз уйларида яшаганлиги боис талабалар турар жойи учун тўлов пуллари қайтариб бериладими?

Олий таълим муассасалари ТТЖда яшовчи талабалар ўқув йили учун белгиланган тўловларни тўлиқ амалга оширган бўлсалар, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлари талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади ёки унинг розилиги билан кейинги ўқув йилига ўтказилиб, ётоқхонада яшаши учун қайта ҳисоблаб берилади.

Талабалар масофадан ўқишаяпти, уларнинг контракт пулида ўзгариш бўладими?

2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга олий таълим муассасалари томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

Масофавий таълим бевосита (мулоқотдаги аудитория машғулотлари) ўқув жараёни графигининг икки ойи бўйича киритилаяпти.

Демак, талабалар томонидан жорий ўқув йили учун белгиланган контракт тўловлари тўлиқ амалга оширилиши лозим.

Битирувчи талабалар контракт пули миқдори қанча?

Улар июль ва август ойлари учун стипендия пулини айириб тўлашади.

Вилоятлик талабалар онлайн дарслар билан шуғуллана олмаётганликлари сабаб имтиҳон топширолмаяпти экан. Демак, стипендия ҳам олишмайди. Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Бу нотўғри ахборот. Қандай имтиҳон ҳақида сўз кетяпти. Айни вақтда ҳеч қандай имтиҳонлар белгиланмаган. Ҳеч ким талабалардан имконсиз нарсани бажаришни талаб этмаяпти!

Талабалар март ойи учун тўлиқ стипендия олишди. Қуйидаги талабаларга стипендия берилмади:

- фанлардан қарздорлиги мавжуд талабаларга;

- белгиланган муддатда контракт пулини тўлмаганларга;

- стипендиясиз контракт пулини тўлаганларга.

15 апрелдан эътиборан апрель ойи стипендияларини пластик карточкаларга кўчириш бошланган.

Таъкидлашни жоизки, ҳар бир йўлланган саволнинг аниқ маълумотлари бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳар бир шахсий саволларни аниқ ахборотсиз ҳал эта олмаймиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг