Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий абитуриентлар қайд этган паст натижани мусибат деб атади

Муфтий абитуриентлар қайд этган паст натижани мусибат деб атади

Фото: Xabar.uz

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ўзбекистонлик абитуриентларнинг 40 фоизи «икки баҳога ҳам жавоб бера олмагани»ни мусибат деб атади.

«Яқинда ҳиндистонлик олимлар бирлашиб Ойга ўз аппаратини чиқарди. Ҳиндлар бутун дунёни лол қолдирадиган техникалар яратмоқда, улар шу масалада баҳслашишмоқда. Ҳозир даволаниш учун энг қулай жой Ҳиндистон.

У ерларда мана шундай илм устидан мусобақалашишаётган бир вақтда биз ҳали ҳам соқолни қандай қўйиш, кийинмни қандай кийишни тортишиб юрибмиз. Тортишувларни тўхтатмасак, илм-маърифат билан шуғулланмасак, халқимиз бахтли бўлиши қийин.

Ўқишга топширган мактаб битирувчиларининг баллари эълон қилинди. 40 фоиздан кўпи икки баҳога ҳам жавоб бермабди, мана бу мусибат биз учун. Соқолни узун-калта бўлишини ўрнига мана шу масалани ташвишини қилишимиз керак», деди муфтий.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг