Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммад ал-Хоразмий мактабига меҳмонлар ташриф буюришди (фото)

Муҳаммад ал-Хоразмий мактабига меҳмонлар ташриф буюришди (фото)

Фото: «Piimauz»

Бугун, 19 сентябрь куни «Валдай» халқаро клуби ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти вакиллари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабида бўлиб, мактаб фаолияти ҳамда юртимизда ахборот-технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Меҳмонлар Aгентлик директори Ҳилола Умарова ҳамроҳлигида мактабда яратилган имкониятлар, ўқувчилар учун ташкил этилган шарт-шароитлар замонавий роботехника хоналари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тақдимот қилинди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 20 сентябрида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда «Валдай» халқаро мунозара клуби ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг