Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одил Абдураҳмонов вазир этиб тайинланиши кутиляпти

Одил Абдураҳмонов вазир этиб тайинланиши кутиляпти

Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Одил Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган Иброҳим Абдураҳмонов ўрнини эгаллайди. 

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган.

У 2022 йил августида Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди. 2023 йил августида президент администрациясидаги ислоҳотлар доирасида тузилган Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари лавозимини эгаллаб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг