Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари чиқди

Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

ДТМ хабарига кўра, бунда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.

Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020 йил 16 сентябр куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг