Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий ўқув юртлари учун давлат грантлари сони оширилади

Олий ўқув юртлари учун давлат грантлари сони оширилади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул қилиш ва ўқиш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Яъни 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасига асосланиб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 2021 йил 1 июнгача олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида бал тўплаган абитуриетлар тўғрисида очиқ маълумотларни тақдим этадиган ягона электрон регистрни шакллантиради.

Бюджет жойлари кўпроқ бўлади

Олий ўқув юртлари учун давлат грантлари сонини 25 фоизга ва эҳтиёжманд оилалар қизлари учун давлат грантлари сонини 2 бараварга ошириш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш учун хусусий олий ўқув юртларига давлат грантларини ажратиш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Президент гранти

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида максимал балл тўплаган 200 нафар ёшларга Ўзбекистон Президентининг гранти жорий этилади.

Илмий даражалар

2021 йил 1 сентябрдан нуфузли базавий олий ўқув юртларининг илмий кенгашларига илмий даражалар ва илмий унвонларни бериш ваколатларини босқичма-босқич ўтказиш режалаштирилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига уч ой муддатда илмий даражага эга кадрлар тайёрлаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори лойиҳасини киритиш топширилди.

Чет элда ўқиш

2021 йил 1 апрелдан бошлаб республикада талаб қилинадиган касблар учун нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда иқтидорли мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида: «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий университетларнинг магистратура ва докторантураларига ўқишга юборилган ёшлар сонини 5 баравар кўпайтириш;

Ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан чет элда бакалавриат дастурлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш ва 2021 йилда 100 нафар ёшларнинг чет элда таълим олиш учун йўналишини таъминлаш;

Жамғарманинг таълим дастурларига мувофиқ республикада иш ва яшаш жойидан қатъи назар, номзодларни саралашни Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун доимий равишда олиб бориш амалиётини жорий этиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг