Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим муассасаларини аттестация қилиш жараёни такомиллаштирилади

Олий таълим муассасаларини аттестация қилиш жараёни такомиллаштирилади

Фото: «Docplayer.ru»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2018 йил 9-10 январь кунлари Тошкент давлат педагогика университетида амалий давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари соҳа мутахассилари билан муҳокамадан ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Жанубий Корея, АҚШ, Германия ва бошқа ривожланган давлатлар нуфузли таълим муассасалари таълим сифатини баҳолаш бўйича тажрибалари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди ва амалдаги олий таълим муассасалари таълим сифатини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш юзасидан масалалар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати натижаларига кўра, ишлаб чиқиладиган индикаторлар, кенг Давлат инспекциясининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг