Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек йигит-қизлари халқаро олимпиададан тарихий натижа билан қайтишди

Ўзбек йигит-қизлари халқаро олимпиададан тарихий натижа билан қайтишди

Мазкур олимпиадада Информатикадан илк марта олтин медалга эришилди.

Жорий йилнинг 7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатларидан (Монголия, Руминия, Россия, Туркия, Индонезия, Сербия, Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Болгария, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон) 680 нафар ўқувчи (математика фанидан - 286 нафар, физика фанидан - 194 нафар, информатика фанидан - 200 нафар) иштирок этди.

Олимпиадада 2 та олтин,  3 кумуш ва 9 та бронза жами 14 та медалларини қўлга киритилди!

Халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз билан танишинг:

Информатика:

Аслибек Суннатов — Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси — олтин медаль;

Ҳусанбой Мансуралиев — Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси —кумуш медаль;

Математика:

Мадина  Суюнова —Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси — олтин;

Асадбек  Бобоқулов —Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - кумуш;

Бегзод  Хошимжонов — Андижон вилояти, Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси — кумуш;

Беҳрузбек Элмуродов  — Қашқадарё вилоят,   Миришкор тумани, 21-мактаб 10-синф ўқувчиси — бронза медаль;

Мақсадбек  Эгамбердиев — Хоразм вилояти, Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Асилбек  Абдуқаюмов —Тошкент шаҳар, Вэстминстер академик лицейи 2-босқич ўқувчиси— бронза медаль;

Элбек  Зоҳиджонов  — Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Фарҳод  Очилов —Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Нурмуҳаммад  Отамуродов — Бухоро вилояти, Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;

Озодбек  Ахтамов — Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси—  бронза медаль;

Азизбек Мамажанов —  Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 3-мактаб 8-синф ўқувчиси — бронза медаль;

 Озодбек Орифжонов —  Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, 3-мактаб 10-синф ўқувчиси —  бронза медаль.

Эслатиб ўтамиз, аввалги, 19-Халқаро Жаутиков олимпиадаси онлайн форматда ташкил қилинган бўлиб, унда ўзбекистонлик ўқувчилар 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг