Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди

Фото: ЎзДЖТУ матбуот хизмати

Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Азизов Улуғбек Ботирович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди.

ЎзА хабарига кўра, У.Азизов 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот ўрнида, университетнинг аввалги ректори Ғанишер Раҳимов апрель ойида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг