Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мактабларида дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади

Ўзбекистон мактабларида дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келинади

Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Президентимиз раислигида ўтказилган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланганини таъкидлади.

Тренинг аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилда мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар «тил эгалари» олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайиши ҳисобга олиниб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг