Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳиндистонликлик талабалар энг кўп экани маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳиндистонликлик талабалар энг кўп экани маълум бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 090 нафар;

Туркманистон — 1 627 нафар;

Тожикистон — 758 нафар;

Қирғиз Республикаси — 317 нафар;

Жанубий Корея — 249 нафар;

Хитой — 242 нафар;

Покистон — 237 нафар;

Афғонистон — 132 нафар;

АҚШ — 118 нафар;

Қозоғистон — 102 нафар;

Бошқа давлатлар — 535нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг