Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 24 университети халқаро рейтингга кирди

Ўзбекистоннинг 24 университети халқаро рейтингга кирди

Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган «Global Sustainable Development Congress-2026» доирасида «Times Higher Education» халқаро рейтинг агентлиги «THE Sustainability Impact Ratings-2026» натижаларини эълон қилди. Рейтинг олий таълим муассасаларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшаётган ҳиссасини баҳолайди.

Бу йилги рейтингга Ўзбекистоннинг 50 та олий таълим ташкилоти киритилди. Улардан 24 таси дунёнинг энг яхши 1000 та университети қаторидан жой олди.

101–200 ўринлар:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

201–300 ўринлар:

  • Ўзбекистон Миллий университети;
  • «TIQXMMI» Миллий тадқиқот университети.

301–400 ўринлар:

  • Бухоро давлат университети;
  • Самарқанд давлат тиббиёт университети;
  • Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.

401–600 ўринлар:

  • Фарғона давлат техника университети;
  • Ўзбекистон Миллий педагогика университети;
  • Тошкент давлат техника университети;
  • Тошкент давлат юридик университети;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Термиз давлат университети;
  • Тошкентдаги «Vestminster» халқаро университети.

601–800 ўринлар:

  • International School of Finance Technology and Science;
  • Навоий давлат университети;
  • Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети;
  • Самарқанд давлат университети;
  • Тошкент давлат тиббиёт университети;
  • Тошкент давлат транспорт университети;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

801–1000 ўринлар:

  • Фарғона давлат университети;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси;
  • Тошкент фармацевтика институти.

Ўзбекистон университетлари Барқарор ривожланиш мақсадларининг алоҳида йўналишлари бўйича ҳам юқори ўринларни эгаллади. Хусусан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети «Гендер тенглиги» йўналишида дунёда 8-ўринни эгаллади. Тошкент давлат техника университети «Арзон ва тоза энергия» йўналишида 5-ўрин, Фарғона политехника институти эса шу йўналишда 6-ўринни қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий педагогика университети «Гендер тенглиги» бўйича 20-ўрин, Термиз давлат университети 36-ўрин, Тошкент ахборот технологиялари университети 48-ўринни эгаллади. Тошкент давлат тиббиёт университети «Соғлиқ ва фаровонлик» йўналишида 81-ўрин, Самарқанд давлат тиббиёт университети эса 82-ўриндан жой олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг