Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзМУ дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторидан жой олди

ЎзМУ дунёнинг ТОП-1000 университетлари қаторидан жой олди

QS Quacquarelli Symonds Халқаро олий таълим таҳлилий агентлиги бугун 2025 йил учун дунёнинг энг яхши университетлари рейтинги – QS World University Rankings 2025 натижаларини эълон қилди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида (QS World University Rankings 2025) 781-790 ўринларни қайд этиб, ТОП-1000 университетлар қаторидан жой олди.

Мазкур глобал рейтинг университетларнинг барқарор ривожланиш мақсадларига ва уларнинг битирувчиларни иш билан таъминлаш истиқболларига қўшган ҳиссаси ва бошқа факторларга асосланади.

Ушбу натижа янги глобал рейтингда Ўзбекистоннинг илк муваффақияти ҳисобланиб, хорижий ўқитувчилар улуши, ўқитувчилар ва талабалар сонининг нисбати бўйича салмоқли ютуқларни кўрсатмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети хорижий ўқитувчиларнинг улуши кўрсаткичи бўйича Марказий Осиё олий ўқув юртлари орасида иккинчи ўринни қайд этди (177-ўрин).

Шунингдек, университет «Академик обро» индикатори бўйича дунёдаги энг яхши тўрт юзта олий ўқув юртлари қаторига киритилган (347-ўрин). Бу университетнинг таълим ҳамкорликларида фаол иштироки, уларнинг самарали стратегик жойлашуви, таълим жараёнида инновацион ёндашувлардан фойдаланиши ҳамда жамиятда ўз таъсир кучига эга бўлиб бораётганидан далолат беради.
 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг