Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзМУ ректорига Исроилда фахрий доктор унвони берилди

ЎзМУ ректорига Исроилда фахрий доктор унвони берилди

Фото: «ЎзА»

Жорий йилнинг 1-4 июль кунлари Президент қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлди.

Ташриф доирасида ЎзМУ ва Холон институти доирасида стратегик ҳамкорлик Дастури муҳокама қилинди ва имзоланди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Исроил қўшма факультетига қабул ва имтиҳон жараёнлари, қабул квотаси, таълим сифати масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.  

Ташриф якунида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори профессор Аваз Марахимовга Исроил давлати Холон технологиялар институти фахрий доктори унвони берилди. Шунингдек, университет ректори икки таълим даргоҳининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун сертификат билан ҳам тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг