Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактаби ўқувчилари 3,3 млн долларлик грант таклифлари олишди

Президент мактаби ўқувчилари 3,3 млн долларлик грант таклифлари олишди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг хабар беришича, Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширишган. Уларнинг аксарияти юқори кўрсаткичларга эришиб, бир неча олий ўқув юртидан таклиф олишди.                 

Ўқувчиларга жами 3 351 556 долларлик грант таклифлари берилди. Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларининг 49 нафар ўқувчиси бу таклифларни АҚШ, Буюк Британия, Япония каби таълим борасида етакчи давлатлар олий таълим муассасаларидан олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг