Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган?

Президент: «Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган?

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

«Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар — ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт»,деди Президент йиғилишда.

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия:

- вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида «талабалар баланси»ни аниқлаб олади;

- вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;

- битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг