Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплаган йигитнинг ота-онасига миннатдорлик билдирди

Президент SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплаган йигитнинг ота-онасига миннатдорлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Илгари олий таълимда 1 та ўрин учун камида 10 нафар йигит-қиз кураш олиб борар эди. Қисқа даврда олийгоҳлар сони 3 баробар оширилди. Тизимда қамров 42 фоизга етди.

Хотин-қизларга контракти давлат томонидан қоплаб берилаётгани ҳисобига талаба қизлар сони 11 карра кўпайди.

«Мен бир ҳаётий фикрни такрорлашдан чарчамайман: битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади. Бу борадаги ишларни янада жадал давом эттирамиз», - деди Президент.

Ўтган 25 йил ичида давлат ҳисобидан 800 нафар ёшлар хорижга ўқишга юборилган бўлса, биргина «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали сўнгги 7 йилда 3 баробар кўп ўғил-қизларимиз бундай имкониятга эга бўлди.

Энди, Ёшлар агентлиги хорижда ўқиётган ҳар бир талабага бош-қош бўлиб, эҳтиёжларини аниқлаши, Ватанга қайтиб, ўз ўрнини топиши, муваффақиятли карьера қилиши каби масалаларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тенг масъул бўлиши белгиланди.

Илмий даражали ёш олимларимиз сони 2 карра ошиб, 4 минг 357 нафарга етди. Айниқса, фарзандларимиз орасида чет тилларни ўрганишга қизиқиш кескин кучайди.

Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, яқинда билимдон ва интилувчан  Парвиз Туксанов SAT имтиҳонидан энг юқори – 1 минг 600 балл тўплади. Президентимиз уни ушбу натижа билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг