Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қабул якунланди. 1,5 миллионга яқин абитуриент рўйхатдан ўтди

Қабул якунланди. 1,5 миллионга яқин абитуриент рўйхатдан ўтди

Фото: Xabar.uz

2020-2021 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда ДТМнинг расмий веб-сайти ва Ягона портал орқали, республикамизнинг 8 та туманида эса ДХМлар орқали амалга оширилди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 %).

Таълим шакли бўйича:

  • Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 %);
  • Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 %);
  • Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 %).

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 %);
  • Рус тили – 139 115 нафар (9,37 %);
  • Қорақалпоқ тили – 44 279  нафар (2,98 %);
  • Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 %).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг